Узбек O'zbek
«Спортинг» Хесени муддатидан олдин «ПСЖ»га қайтармоқчи
Чоршанба, 09 Октябр
1813

«Спортинг» ўзининг ҳужумкор яримҳимоячиси Хесе билан муддатидан олдин хайрлашмоқчи, деб ёзади As.

Лиссабон клуби сентябрнинг бошида «ПСЖ»дан олинган 26 ёшли яримҳимоячини январда қайтариб бермоқчи.

Хесе «Спортинг»га ўтганда жамоа бош мураббийи Леонел Понтеш эди, аммо бу мураббий 26 сентябрь куни ишдан бўшатилди. Унинг ўрнига келган Силаш эса Хесега ишонмаяпти.

«Спортинг» ва «ПСЖ» ўртасидаги ижара шартномасига мувофиқ лиссабонликлар футболчини 2 млн еврога сотиб олиши мумкин, аммо улар бу банддан фойдаланишмоқчи эмас.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз