Узбек O'zbek
Шевченко «Милан»ни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Чоршанба, 09 Октябр
4297

Украина миллий жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко «Милан»ни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

«Менинг  миллий жамоа билан шартномам бор. Жамоани тарк этиш ниятим йўқ.

Олдимизда вазифа бор. Мен жамоага ишонаман, шунинг учун шу ердаман. Шартномам якунлангунича ишлайман», – дейди Шевченко Евро-2020 саралаш ўйинлари олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Аввалроқ украиналик собиқ ҳужумчи «Милан»ни бошқариши мумкинлиги ҳақида айтилганди. Сўнгги маълумотларга кўра Стефано Пиоли «россонери» бош мураббийи бўлиш учун асосий давогар ҳисобланмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз