Узбек O'zbek
Саудия Арабистонида ҳакам антиқа сабаб туфайли VAR’дан фойдалана олмади
Чоршанба, 09 Октябр
12714

Саудия Арабистонида «Ан-Наср» — «Ал-Фатҳ» учрашуви вақтида ҳакамлар бригадаси ғалати сабаб туфайли VAR тизимидан фойдалана олмади. Журналист Мутаз Чехаденинг ёзишича, вазиятлардан бирида ўйин бош ҳаками тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтгани ёки ўтмаганини аниқлаш учун тизимдан фойдаланмоқчи бўлган, аммо тизим ишламаган.

Кейинроқ маълум бўлишича, тизим шунчаки тармоқдан узилган бўлган. Стадион ходимларидан бири ўз телефонини зарядлаш учун аппаратурани ўчирган.

Ўйинда «Ан-Наср» 49-дақиқада ҳужумчи Фирас ал-Бурайкан томонидан урилган гол эвазига ғалаба қозонди. Бу ғалаба эвазига «Ан-Наср» очколари сонини 8тага етказиб, турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилди. «Ал-Фатҳ» эса (5 очко) энг охирги ўринда - 16-ўринда жойлашиб турибди.

VAR тизими футболда 2016 йилдан фойдалана бошланди. 2017 йилда ушбу тизим Конфедерациялар Кубогида қўлланди, 2018 йилда эса Россиядаги жаҳон чемпионатида ҳам видеотакрорлардан фойдаланилди. Айни вақтда VAR тизимидан Европадаги етакчи лигалар, шунингдек Чемпионлар лигаси ўйинларида ҳам фойдаланилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз