Узбек O'zbek
Сампаоли Европадан иш изламоқда
Чоршанба, 09 Октябр
1317

Аргентина миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Хорхе Сампаоли тез орада Европага қайтиши мумкин.  

L'Equipe хабарига кўра, 59 ёшли мутахассис ўз номзодини Франциянинг «Лион» клубига таклиф қилган. Аввалроқ «тўқувчилар» бош мураббий Силвиньо билан хайрлашган эди.

Айни пайтда Сампаоли Бразилиянинг «Сантос» клубини бошқаряпти. Аммо у Европага қайтишни орзу қилмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2020 йил охирига қадар мўлжалланган.

«Сантос» Бразилия А Сериясида учинчи ўринда бормоқда. Сампаоли 2015 йилда Чили миллий жамоаси билан Америка Кубогида ғалаба қозонган. 2016-2017 йилларда мутахассис «Севилья»ни бошқарган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз