Узбек O'zbek
«Рома» бош мураббийи 2та ўйинга дисквалификация қилинди
Чоршанба, 09 Октябр
1127

«Рома» бош мураббийи Пауло Фонсека А Сериянинг навбатдаги 2та туридан четлатилди,  деб ёзади Football Italia.

Фонсека «Кальяри» билан ўйин тугагандан сўнг (1:1) дарҳол бош ҳакам Давиде Масса билан қўшимча дақиқаларда бекор қилинган Калиничнинг голи юзасидан тортишувга киришган ва қизил карточка олган.

Маълум бўлишича, Фонсека ҳакамни ҳақорат қилган.  Энди у «Милан» ва «Сампдория»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Бундан ташқари «Рома» захира ўриндиғида ўтиришга ҳуқуқи бўлмаган жисмоний тайёргарлик мураббийи учун ҳам 15 минг евро миқдорида жарима тўлайди. Бу мураббий ўйиндан кейин Массанинг қаршисига чиқиб, киноя билан қарсак чалган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз