Узбек O'zbek
Одил Аҳмедов: «Сизлар жаҳон чемпионатига чиқишни қанчалик истасангиз, мен сизлардан 100 баробар ортиқ хоҳлайман»
Чоршанба, 09 Октябр
3876

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Одил Аҳмедов ЖЧ-2022 саралаши доирасидан ўрин олган Яманга қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

«Бундан буёғига очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз. 

Сизлар жаҳон чемпионатига чиқишни қанчалик хоҳласангиз, мен сизлардан 100 баробар ортиқ хоҳлайман. Чунки клубларда совринлар ютганман, аммо миллий жамоада эришган совринларим йўқ. Умид қиламанки, фаолиятим якунига қадар миллий жамоа билан Жаҳон чемпионатига чиқаман ва совринлар ютаман.

Миллий жамоада муҳит ҳар доим яхши бўлган. Жамоага қайси мураббий келишидан қатъи назар футболчилар муҳитни бузишга ҳаракат қилмаган. Ҳар бир мураббийнинг тактикасида ижобий ва салбий томонлар бўлади. Купернинг тактикасида урғу кўпроқ ҳимояга қаратилган эди. Бундай футбол бизга тўғри келмаганлиги сабабли айрим жамоалар билан ўйинда қийналдик. Балки, истеъфога сабаб ҳам шу бўлгандир. Шуниси аниқки, миллий жамоадаги муҳит ҳар доим яхши бўлган.

Яхши футбол ўйнаш учун яхши майдон керак. Ўйлашимча, «Пахтакор» майдони эртанги ўйин учун тайёр», – деб Аҳмедовнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз