Узбек O'zbek
Месси ўзи дуч келган энг кучли рақиб жамоа номини айтди
Чоршанба, 09 Октябр
27442

«Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ўзининг футболчилик фаолиятидаги энг кучли рақиб жамоа номини айтди.

«Ўзим қарши ўйнаган энг яхши рақиб номини айтадиган бўлсам, бу биз 2010 йилги жаҳон чемпионатидан аввал ўйнаган Испания терма жамоасидир. Бу жамоа мени ҳайратга солганди. Бу мен дуч келган энг яхши ҳимоя эди. Биз кўп марталаб кучли рақибларга қарши ўйнаганмиз. Бу борада айниқса жисмоний жиҳатдан етук бўлган инглиз жамоаларини тилга олиш мумкин. Сўнгги йилларда футбол янаям ҳимоявий ва тактик ўйинга айланиб бормоқда. Ҳозирда кўплаб жамоалар ҳимояланишда қаттиқ ҳаракат қилишади», — дея Мессининг сўзларини келтирмоқда El Mundo Deportivo.

Маълумот учун, Испания терма жамоаси 2008 ва 2012 йилларда Европа чемпиони, 2010 йилда эса жаҳон чемпиони бўлганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз