Узбек O'zbek
Месси: «Неймар «Реал»га ўтса керак деб ўйлагандим»
Чоршанба, 09 Октябр
7261

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг «Реал»га ўтишига ишонганини тан олди. 

Ёзда бразилиялик футболчи «ПСЖ»ни тарк этишга яқин ва кейинги фаолиятини «Барселона» ёки «Реал»да давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Агар «Барселона»га қайтмаса, Неймарнинг «Реал»га ўтишига ишончим комил эди. У ҳақиқатдан ҳам «ПСЖ»ни тарк этмоқчи эканини айтди. Флорентино Перес ва «Реал» уни қўлга киритиш учун барча ишларни қилишига ишонгандим», — деб Месси сўзларини келтирмоқда Marca.

Неймар 2017 йил ёзида «Барселона»дан 222 миллион евро эвазига «ПСЖ»га ўтди. 

Бу мавсумда футболчи Франция чемпионатида барча мусобақаларда 5та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз