Узбек O'zbek
Месси: «Гризманнинг жамоага келишини истамаганимиз – ёлғон»
Чоршанба, 09 Октябр
4273

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси жамоадоши Антуан Гризманннинг жамоага мослашиб кетишида муаммо бўлмаслигини айтди.

«Барселона»нинг футбол ғояларига мослашиш осон эмас. Агар сиз клубнинг фалсафасини ички томондан билмасангиз, клубга киришиб кетишингиз қийин.

Гризманн бизнинг услубдан фарқли жамоада ўйнарди, аммо биз унинг фазилатлари ва ақл-заковати туфайли мослашиб кетишига шубҳа қилмаяпмиз.
Биз унинг жамоага келишини истамаганимиз ҳақидаги гаплар ёлғон. Ўтган йили мен уни энг яхшилар қаторида эканини айтганман, энг яхшиларга эса доим «хуш келибсан» деймиз», – дейди Месси RAC1га берган интервьюсида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз