Узбек O'zbek
Месси «Барселона»дан кетиш ҳақида ўйлаганини тан олди
Чоршанба, 09 Октябр
10431

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси 2017 йилда Испанияни тарк этиш ҳақида ўйлаганини тан олди.

«2017 йилда мен кетишни истагандим. Мен «Барселона»дан кетишни истамаганман, аммо солиқлар можароси туфайли Испанияни тарк этгим келганди. Ўзимга нисбатан ноҳақлик қилинаётгандек туюларди, менга нисбатан адолатсизлик бўляпти деб ўйлардим ва шу туфайли бу ерда қолишни истамасдим», — дея 32 ёшли футболчи сўзларини келтирмоқда B/R Football.

Месси «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади, у 2003 йилдан буён ушбу жамоа сафида Испания чемпионатида жами 455 ўйин ўтказган ва 420 гол урган. У 2017 йил кузида жамоа билан шартномасини янгилаган ва бу шартнома 2021 йилга қадар амалда бўлади. ОАВ маълумотига кўра, клуб у билан умрбод шартнома тузишни режалаштирган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз