Узбек O'zbek
Мбаппе миллий жамоанинг бўлажак икки ўйинини ўтказиб юборади, унинг ўрнига бошқа футболчи чақирилди
Чоршанба, 09 Октябр
4211

«ПСЖ» ва Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Евро-2020 саралаш доирасидан ўрин олган Исландия ва Туркияга қарши ўйинларни ўтказиб юборади, деб хабар беради L'Equipe.

20 ёшли ҳужумчи Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг «Галатасарой»га қарши ўйинида (0:1) тиззасидан жароҳат олганди. Футболчи қўшимча текширувлардан ўтди ва яхшилангани аниқланди. Аммо французлар бош мураббийи Дидье Дешам ҳужумчининг соғлигига хавф солмасликка қарор қилди. Мбаппе аллақачон жамоани тарк этган.

Франция миллий жамоасида Мбаппенинг ўрнини «Боруссия» М ҳужумчиси Алассан Плеа эгаллади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз