Узбек O'zbek
Марко Жампаоло «Милан» тарихида антирекорд ўрнатди
Чоршанба, 09 Октябр
2071

Истеъфога чиқарилган «Милан»нинг собиқ бош мураббийи Марко Жампаоло клубдаги фаолияти давомида янги антирекорд ўрнатди, деб хабар беради Football Italia.

Шундай қилиб Жампаоло «Милан» тарихида энг кам ишлаган мураббийга айланди. У «россонери»ни атиги 111 кун бошқарди. Жампаоло «Милан» бош мураббийлигига 19 июнь куни тайинланганди.

Марконинг бошчилигида жамоа А Сериянинг 7та турида 9 очко жамғариб, 4 марта мағлубиятга учради.

Яқин кунларда «Милан»га Стефано Пиоли бош мураббий этиб тайинланиши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз