Узбек O'zbek
Гаттузо А Серия клуби таклифига рад жавобини берди
Чоршанба, 09 Октябр
1174

«Милан» собиқ бош мураббийи Женнаро Гаттузо «Сампдория»ни бошқаришни хоҳламади.

Журналист Николо Скиранинг сўзларига кўра, клуб мураббийга 2 йиллик шартнома ва трансфер стратегиясини таклиф қилишга тайёр эди. 

Кеча Гаттузо «Сампдория» клуби вакиллари билан учрашув ўтказди, аммо музокалар мураббийни ишонтира олмади, у таклифни бутунлай рад этди.

«Сампдория» клуби яқинда ишдан бўшатилган Эйсебио Ди Франческо учун ўринбосар излашда давом этмоқда. Даъвогарлар орасида Клаудио Раньери, Жанни Де Бьязи ва Жузеппе Якинининг номлари тилга олинмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз