Узбек O'zbek
Дембеле 2 ўйинга дисквалифиция қилинди ва класикони ўтказиб юборадиган бўлди
Чоршанба, 09 Октябр
2531

«Барселона» ҳужумчиси Усмон Дембеле икки ўйинга дисквалифиция қилинди.

Француз ҳужумчиси Ла Лиганинг 8-турида «Севилья»га қарши кечган ўйинда (4:0) арбитрга каталонлар клуби ҳимоячиси Рональд Араухони четлатгани учун норозилик билдирганидан кейин қизил карточка олганди.

Маълум бўлишича, Дембеле ўйин арбитри Антонио Мигел Матеу Лаосга у «жуда ёмон»лиги ҳақида бир неча бор таъкидлаган. Бундан ташқари, у Лаосга қўлларини кўтариб қилиқ қилган.

Шу тариқа, 22 ёшли вингер 19 октябрь куни «Эйбар»га қарши ўйинда, шунингдек 26 октябрь куни «Реал»га қарши класикода иштирок эта олмайдиган бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз