Узбек O'zbek
Англия миллий жамоаси футболчилари ҳақоратга учрасалар, майдонни тарк этишга келишиб олишди
Чоршанба, 09 Октябр
5933

Англия миллий жамоаси футболчилари агар мухлислар томонидан ирқий камситувчи ҳақоратларга учрасалар, зудлик билан майдонни тарк этишга келишиб олишди.

Бу ҳақда аввал ҳам ҳақоратларга учраган футболчилар баёнот беришди.

«Агар орамиздан кимдир ҳақорат қилинса, бу фақат унга эмас, балки жамоага ҳам қаратилган бўлади. Сардоримиз Ҳарри Кейн бундай ҳолатда бутун жамоа бўлиб майдонни тарк этишимизни айтди», - деди «Челси» ҳужумчиси Тэмми Абраҳам.

«Агар шундай воқеа юз берса, биз майдонни тарк этамиз. Бу бутун жамоанинг қароридир. Мабодо бир футболчи ҳақорат қилинса ҳам, қараб турмаймиз. Биз бир жамоамиз», - деди «Ливерпуль» яримҳимоячиси Трент Александр-Арнольд.

Эслатиб ўтамиз, Англия миллий жамоаси футболчилари аввалги халқаро ўйинларда бир неча марта шундай ҳақоратларга дуч келишган эди.

«Уч шер»лар Евро-2020 саралаши доирасида 11 октябрь куни Чехия, 14 октябрь куни Болгария билан беллашади. Ҳар иккала ўйин сафарда ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз