Узбек O'zbek
Аллегри — Сульшерни алмаштириш учун асосий номзод
Чоршанба, 09 Октябр
3306

«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер яқин вақтлар ичида истеъфога чиқарилиши кутилмоқда.

Аввалроқ ОАВда унинг ўрнини ҳозирда «Тоттенҳэм»ни бошқараётган Маурисио Покеттино эгаллаши мумкинлиги айтилганди, аммо Gazzetta dello Sport нашри маълумотига кўра, эндиликда бу лавозим учун асосий номзод ўтган мавсум якунида «Ювентус»ни тарк этган Массимилиано Аллегри бўлиб турибди.

Англия премьер-лигасининг 8 туридан кейин Сульшер бошчилигидаги «МЮ» 9 очко тўплаган ва турнир жадвалининг 12-ўрнида жойлашган, «манкунианликлар»ни «хавфли зона»дан 2 очко ажратиб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз