Узбек O'zbek
Аллегри «МЮ»ни бошқаришга рози бўлиши учун шартини маълум қилди
Чоршанба, 09 Октябр
11723

Италиялик мутахассис Массимилиано Аллегри «Манчестер Юнайтед»ни фақат бир шарт билан, агар унга бу лавозим шу ҳафта ичида таклиф этилсагина бошқариши мумкин. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатди.

Шу кунларда «Манчестер Юнайтед» Оле-Гуннар Сульшерни ишдан бўшатиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Аллегри ушбу норвегиялик мутахассис ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Аллегри ўтган мавсум якунида «Ювентус»ни тарк этгач, ишсиз юрибди.

Манба маълумотига кўра, Аллегри вазиятни тўғрилашга кўпроқ вақт бўлиши учун имкон қадар тезроқ жамоа бошқарувини қўлга олишни истамоқда.

Айни вақтда унга Англиянинг бошқа бир клуби - «Тоттенҳэм»дан ҳам қизиқиш мавжуд.

«Манчестер Юнайтед» жорий мавсумни жуда ёмон бошлади. «Қизил иблислар» 8 турдан кейин 9 очко тўплаган ва турнир жадвалининг 12-ўрнида жойлашган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз