Узбек O'zbek
Ўзбекистон – Яман ўйинига ҳакамлар тайинланди
Сешанба, 08 Октябр
5502

Ўзбекистон миллий жамоаси 10 октябрь куни ЖЧ-2022 саралаши 2-босқич 3-тури доирасида ўз майдонида Яман билан баҳс олиб боради.

Бу ўйинни суриялик Ҳанна Ҳаттоб бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда ватандоши Муҳаммад Каззаз ва иорданиялик Айман Файсал Ҳамза ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, ўйин «Пахтакор» стадионида соат 17: 00да бошланади.  

ЖЧ-2022 саралаши 
ЎЗБЕКИСТОН – ЯМАН
10 октябрь, «Пахтакор» стадиони, соат 17:00 
Бош ҳакам: Ҳанна Ҳаттоб (Сурия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Каззаз (Сурия), Айман Файсал Ҳамза (Иордания). 
Захира ҳаками: Аҳмад Алалий (Кувайт)
Назоратчи: Жассим Муҳаммад Ал-Ҳаил (Қатар)
Комиссар: Меи Чиат Си (Малайзия).

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз