Узбек O'zbek
Видео: Роналду 17 йил муқаддам профессионал фаолиятидаги илк голини урганди
Сешанба, 08 Октябр
7029

«Спортинг» твиттер саҳифасида Криштиану Роналдунинг профессионал фаолиятидаги биринчи голи видеосини намойиш этди. У 17 йил муқаддам — 2002 йилнинг 7 октябрида лиссабонликлар жамоаси сафида «Морейренсе» дарвозасига гол урганди.

Роналду португал клуби сафида 30 ўйин ўтказиб, 5 гол урган ва бир голга узатма берган, шундан кейин «Манчестер Юнайтед» сафига бориб қўшилган. У инглизлар клуби учун 2003 йилдан 2009 йилгача 196 ўйинда майдонга тушиб, 84 бор жамоа рақиблари дарвозасини ишғол қилди. Кейин 2009 йилдан 2018 йилгача Мадриднинг «Реал» клуби шарафини ҳимоя қилди ва 292 ўйинда 311 гол уришга эришди. 2018 йил ёзидан буён Туриннинг «Ювентус» клуби сафида тўп суриб келаётган ҳужумчи 37 ўйинда майдонга тушиб, 24 бор гол уришга улгурди. У шунингдек, 2003 йилдан буён Португалия миллий терма жамоаси сафида 160 ўйин ўтказган ва 93 голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз