Узбек O'zbek
Ван Дейк: «Диққатни йўқотмаслигимиз ва «Сити» билан орадаги масофага аҳамият бермаслигимиз керак»
Сешанба, 08 Октябр
1901

«Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк «Манчестер Сити» билан 8 очколик фарқ ҳақида гапирди.

«Шу вақтгача очколарни тўпладик. Буёғига ҳам олдимизда турган барча ўйинларга диққатни жамлашимиз ва «Сити» билан орадаги масофага аҳамият бермаслигимиз керак. 

Декабрь ва январь ойларида ўйинлар кўп бўлади, шунинг учун ҳар қандай ҳолат юз бериши мумкин.

«Сити»нинг «бўрилар»га ютқазишини кутмаган эдим. Уларни қийин ўйин кутаётгани аён эди, аммо «Манчестер Сити» ўз майдонида ўйнаганда ҳеч бўлмаганда битта гол урмасдан майдонни тарк этмайди.
«Вулверҳэмптон» ажойиб ўйин ўтказди ва улар ҳурматга лойиқ. Аммо «Сити» курашни давом эттиради», – деб ван Дейкнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз