Узбек O'zbek
Спаллетти «Интер» туфайли «Милан»га бош мураббий бўла олмаяпти
Сешанба, 08 Октябр
2681

Лучано Спаллетти «Милан»га бош мураббий бўлиши истисно этилмоқда.

Corriere della Sera нашри хабарига кўра, «Милан» ва Спаллетти аввалроқ йилига 7 миллион евролик маош назарда тутилган оғзаки келишувга эришганди. Аммо мураббий ишдан бўшатилган бўлишига қарамай «Интер» билан 2021 йил ёзига қадар шартномаси мавжудлиги туфайли «Милан» билан шартнома туза олмайдиган бўлган.

Мутахассис товон пули тўланмагунча «Интер» билан шартномани бекор қилмоқчи эмас. «Интер» эса унга товон пули тўламоқчимас. Шу туфайли «Милан» бор эътиборини Стефано Пиолига қаратмоқда.

53 ёшли Стефано Пиоли ҳам муқаддам «Интер»да ишлаган (2016-2017), у шунингдек турли йилларда «Лацио», «Болонья», «Парма», «Кьево», «Палермо» ва «Сассуоло» клубларида ишлаган, унинг сўнгги иш жойи «Фиорентина» бўлиб турибди.

Бундан аввалроқ, «Милан» ҳозирги бош мураббий Марко Жампаолони ишдан бўшатмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Жамоа жорий мавсумда 10та ўйинда 9 очко тўплаган ва турнир жадвалида 10-ўринда жойлашган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз