Узбек O'zbek
Себальос: «Реал»да футболдан завқ олмаётган эдим»
Сешанба, 08 Октябр
2681

«Aрсенал» яримҳимоячиси Дани Себальос «Реал»даги фаолияти ҳақида гапирди.

«Реал»да ҳозир ишлар ёмон эмас. Тўғри, бир неча футболчида жароҳат борлигини биламан.

Мен ҳозир «Арсенал»даман. Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Сўзсиз, «Реал»ни тарк этишни хоҳладим ва бунга эришдим.

Қаерда ўйнашни истаган бўлсам, ҳозир шу ердаман. Асосий ишим – майдонга чиқиш, футбол ўйнаш ва ундан завқланиш. Сўнгги 2 йилда менда бу туйғу йўқ эди. Ҳозир эса ҳаммаси яхши, Испания терма жамоасига чақирилганим кўп нарсадан дарак бериб турибди», – дея Себальоснинг сўзларини келтиради Marca.

Себальос жорий мавсумда «Арсенал»нинг АПЛдаги 8 учрашувида майдонга тушди ва 2 голга узатма берди.

Маълумот учун, 23 ёшли испаниялик футболчи мавсум сўнггига қадар «Арсенал»га ижарага берилган. Мавсум якунида лондонликлар клуби бу футболчининг трансфер ҳуқуқини тўла сотиб олиши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз