Узбек O'zbek
«Реал» Кейннинг ўрнига арзонроқ ҳужумчини топди
Сешанба, 08 Октябр
1262

«Реал» клуби «Челси» ҳужумчиси Тэмми Абраҳам хизматига қизиқиш билдирмоқда.

Marca хабарига кўра, агар мадридликлар «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейннинг 200 миллион евролик трансферини амалга оширолмаса, 22 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Абраҳамнинг трансфери «Реал»га анча арзон тушади ва тахминан 55 миллион еврони ташкил қилади.

Бу мавсумда Тэмми «Челси» таркибида барча мусобақаларда 11та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз