Узбек O'zbek
«Реал» Канте учун катта пул тўлашга тайёр
Сешанба, 08 Октябр
4577

«Челси» яримҳимоячиси Н'Голо Канте фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sport нашри хабар тарқатди.

Мадридликлар клуби бош мураббийи Зинедин Зидан 28 ёшли таянч яримҳимоячиси учун «Қироллик клуби»га 70 миллион евро тўлашга тайёр.

Қайд этиш керакки, «Реал» «Челси»дан икки футболчини таркибига қўшиб олган: ўтган мавсумда бельгиялик дарвозабон Тибо Куртуани ва шу ёзда бельгиялик Эден Азарни. Шунингдек, ушбу клубнинг ёш ҳужумчиси Тэмми Абраҳам ҳам Мадрид клубига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган.

Канте жорий мавсумда АПЛнинг 6 ўйинида иштирок этиб, 2 гол уришга муваффақ бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз