Узбек O'zbek
«Реал» «Челси»нинг яна бир футболчисини қўлга киритмоқчи
Сешанба, 08 Октябр
10219

«Челси» ҳужумчиси Тэмми Абраҳам фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Marca нашри хабарига кўра, «Реал» 22 ёшли футболчи вариантини «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейндан арзонроқ бўлгани учун афзал кўрмоқда.

Қайд этилишича, «шпорлар» Кейн учун 178 миллион фунт миқдорида нарх белгилаб қўйишганидан кейин мадридликлар эътиборни ёш ҳужумчига қаратишган. «Тоттенҳэм» сафида 262 ўйинда 171 гол урган Кейн ўтган йили лондонликлар клуби билан 6 йиллик шартнома имзолаганди.

Абраҳамнинг трансфери эса «Реал»га арзонроқ тушиши, лондонликлар уни тахминан 55 миллион еврога қўйиб юбориши мумкин.

Абраҳам АПЛнинг жорий мавсумида жамоаси сафида 8 ўйинда майдонга тушиб, 8та гол уришга муваффақ бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз