Узбек O'zbek
Платинининг дисквалификация муддати тугади
Сешанба, 08 Октябр
2050

УЕФА собиқ президенти Мишель Платини футболга қайтиши мумкин.

Бугун, 8 октябрь куни унга 2015 йилда қўлланган дисквалификация муддати тугади. Тўрт йил муқаддам ФИФАнинг ахлоқ қўмитаси уни коррупцияда айбдор деб топиб, футбол билан алоқадор исталган лавозимда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этганди. Ўшанда ФИФАнинг собиқ президенти бўлган Йозеф Блаттер унга 2011 йили ташкилотдан 2 миллион евро миқдоридаги маблағни ўтказиб бергани текширувларга сабаб бўлганди.

Аввалига франциялик мутахассис 8 йил муддатга дисквалификация қилинганди, кейинроқ бу муддат ярмига қисқартирилди. Бу можаро бошланишидан олдинроқ Платини ФИФА раҳбарлигида Блаттернинг ўрнини эгаллаши кутилаётганди.

«Менда бир ғоя бор, аммо ҳозирча бу ҳақда гапира олмайман», — дея Платинининг сўзларини келтирмоқда AP News.

Мишель Платини 1972 йилдан 1987 йилгача бўлган муддат ичида «Нанси», «Сент-Этьен», «Ювентус» клубларида, шу билан бир вақтда Франция терма жамоаси сафида ўйнаган, футболчилик фаолияти давомида уч марта «Олтин тўп» соҳиби бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз