Узбек O'zbek
«Милан» мухлислари Пиоли ҳали тайинланмасидан ундан истеъфо сўрашмоқда
Сешанба, 08 Октябр
3619

Twitter ижтимоий тармоқғида #PioliOut ҳештеги (Пиоли, кет) оммалашмоқда. 

Марко Жампаоло ишдан бўшатилиб, унинг ўрнига Стефано Пиоли «Милан» бош мураббийи бўлиши ҳақида хабарлар пайдо бўлгач, миланликлар клуби мухлислари бўлажак мураббий бўйича танловга эътирозларини билдира бошлашди.

Журналист Жанлука Ди Марционинг ёзишича, «россонери» раҳбарияти Марко Жампаолони истеъфога чиқарилиши ҳақида огоҳлантириб бўлган. Жампаоло ўтган мавсум якунида Женнаро Гаттузо ўрнига «Милан» бош мураббийи этиб тайинланганди. У турли йилларда «Кальяри», «Сиена», «Катанья», «Брешия», «Эмполи» ва «Сампдория» клубларини бошқарган.

Бугун бўлажак бош мураббий Стефано Пиоли клуб раҳбарияти билан ҳал қилувчи учрашув ўтказиши кутилмоқда.

53 ёшли Пиоли турли йилларда «Интер», «Лацио», «Болонья», «Парма», «Кьево», «Палермо» ва «Сассуоло» клубларида ишлаган. Унинг сўнгги иш жойи «Фиорентина» бўлиб турибди.

«Милан» Жампаоло бошқарувида жорий мавсумда А Серияда 10 турда атиги 3 ўйинда ғалаба қозониб, 7 ўйинда мағлуб бўлди ва 9 очко билан турнир жадвалининг 10-ўрнида жойлашган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз