Узбек O'zbek
«Лион» бош мураббийини истеъфога чиқарди
Сешанба, 08 Октябр
1422

«Лион» жамоаси бош мураббийи Силвиньо истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клубнинг «твиттер»даги расмий саҳифаси эълон қилди.

Манбанинг хабарига кўра, Силвиньонинг ёрдамчиси Жераль Батикль вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланган, у спорт директори Жуниньо Пернамбуканонинг бевосита раҳбарлиги остида ишлайди.

«Лион» Франция чемпионатида 9та турдан кейин 9 очко тўплаган ҳолда 14-ўринда бормоқда. 

Сўнгги турда жамоа дербида «Сент-Этьен»га ютқазди (0:1).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз