Узбек O'zbek
Этo'О: «Гвардиолани мураббий сифатида яхши кўраман, лекин инсон сифатида эмас»
Сешанба, 08 Октябр
7275

«Барселона» ҳужумчиси Самюель Это'О Пеп Гвардиола билан бўлган муносабати ҳақида эслади.

«Биз ҳар бир мураббийдан энг яхши жиҳатларини ўрганишимиз керак, аммо футболда турли фикрлар мавжуд ва вақти келиб ўз фикрларингизни ифода этишингиз керак бўлади.

Мен мураббий Гвардиолани яхши кўраман, аммо инсон сифатидаги Гвардиолани эмас.  Мен Гвардиола билан футбол ўйнашни ўргандим. Унинг маълумот етказиш усули мутлақо бошқача. У энг яхшисидир, лекин сўнгги пайтларда у ҳам ютқазмоқда», – деб камерунлик футболчининг сўзларини келтиради Marca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз