Узбек O'zbek
Дембеле 2 ўйинга четлатилиши ва «Реал»га қарши ўйнамаслиги мумкин
Сешанба, 08 Октябр
3990

«Барселона» яримҳимоячиси Усмон Дембеле Ла Лиганинг 8-туридан ўрин олган «Севилья»га қарши ўйинда (4:0) майдондан четлатилган эди. 

Diario Sport'нинг хабарига кўра, Дембеле ножўя сўзлари туфайли Испания футбол федерацияси интизом кодексининг 117-моддасига биноан камида 2та ўйинга диксвалификация қилиниши мумкин. 

Дембеле ҳакамга француз тилида «Сиз жуда ёмонсиз» деган. «Барселона» Дембеле буни айтмаганлигини исботловчи видео тақдим қилган тақдирдагина шикоят қилишга ҳақли, аммо бу даргумон.

Катта эҳтимол билан Дембеле 2та ўйинни, шу жумладан «Реал»га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз