Узбек O'zbek
Бензема «Реал» билан янги шартнома имзолайди
Сешанба, 08 Октябр
2562

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема фаолиятини «Сантьяго Бернабеу»да давом эттиради.

El Chiringuito хабарига кўра, мадридликлар раҳбарияти 31 ёшли футболчининг ўйинидан мамнун ва у билан имзоланган шартномани яна 1 йилга узайтиришни истамоқда.

Янги меҳнат битимига кўра, Бензема 2022 йилгача «Реал» шарафини ҳимоя қилади. Унинг маоши 11 миллион евро миқдорида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Карим 2009 йилдан бери «Реал» шарафини ҳимоя қиляпти. Бу мавсумда футболчи барча мусобақаларда 9та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз