Узбек O'zbek
«Барселона» молиявий барқарорликка муҳтож
Сешанба, 08 Октябр
4632

«Барселона» клуби молиявий аҳволини барқарорлаштириб олишга ҳаракат қилмоқда.

ESPN хабарига кўра, клуб 2020 йил ёзига қадар камида 124 миллион еврога футболчи сотиши лозим.

«Барселона» раҳбарияти бу қийматни Филиппе Коутиньо ва Иван Ракитич трансфери орқали қопламоқчи.

Айни пайтда Коутиньо «Бавария»да ижарада ўйнаяпти. Каталонияликлар уни 120 миллион еврога сотишга умид қилишмоқда.

Ракитичнинг «Барселона»даги келажаги эса шубҳа остида турибди. Январь ойида уни «Ювентус» сотиб олиши ҳам мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз