Узбек O'zbek
Арсен Венгер: «АПЛнинг бир қанча клублари таклифини рад этдим, чунки «Арсенал»га содиқман»
Сешанба, 08 Октябр
1874

«Арсенал» жамоасининг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер АПЛнинг бир қанча клублари таклифини рад этгани ҳақида гапирди.

«Мен «Aрсенал»га содиқман. Бу клубга жуда боғланиб қолганим учун Англиянинг бошқа жамоаларидан бўлган таклифларни рад этдим. Улар қайси клублар эканлигини айта олмайман, чунки ўша клубларга нисбатан ҳурматсизлик бўлади.

Одамлар ҳар доим кўпроқ нарсани хоҳлашлари табиий ҳол деб биламан. «Арсенал» билан кўп совринларни қўлга киритдик, янги стадион қурдик. 

Биз стадионни қуришга қарор қилганимизда пул айланмамиз 90 млн фунт ташкил қилган, қурилиш учун эса 430 млн сарфлаш керак эди. Ўйлайманки, биз ўша даврни жуда қулай шароитда якунлаганимиз мўжиза эди», – деб Венгернинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз