Узбек O'zbek
Аллегри – «Манчестер Юнайтед»ни бошқаришга асосий номзод
Сешанба, 08 Октябр
2998

«Ювентус»нинг собиқ устози Массимилиано Аллегри «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи бўлиши мумкин.

Sky Sports хабарига кўра, италиялик мутахассис ёзда манкунианликлар билан шартнома имзолашга тайёр. Агар Уле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилса, Аллегри мавсум ўртасида эмас, балки 2020 йил ёзида бош мураббий бўлмоқчи.

Аввалроқ Аллегрининг инглиз тилини ўрганаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Аллегри 2014-2019 йилларда «Ювентус»ни бошқариб, 5 марта Италия чемпиони, 4 марта мамлакат Кубоги соҳиби бўлган. Шунингдек 2 марта Чемпионлар Лигаси финалида ўйнаган эди. У дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийларидан бири ҳисобланади.

Аввалроқ, Аллегри хизматига «Бавария», «ПСЖ», «Тоттенҳэм» ва «Галатасарой» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз