Узбек O'zbek
Видаль:  «Умид қиламанки, мавсум сўнггида совринлар ютамиз»
Душанба, 07 Октябр
1035

«Барселона» яримҳимоячиси Артуро Видаль Ла Лиганинг 8-туридан ўрин олган «Севилья»га қарши ўйиндаги ғалабадан (4:0) мамнун эканлигини айтди. Эслатиб ўтамиз, чилилик футболчи рақиб дарвозасига киритилган тўплардан бирига муаллифлик қилди.

«Миллий жамоалар ўртасидаги ўйинлар туфайли бўладиган танаффусни ҳисобга олиб, бугун ғалаба қозонш жуда муҳим эди. 

Албатта, мен кўпроқ ўйнашни хоҳлардим, бу табиий. Шунга қарамай, клубда бахтлиман. 
Ҳамма менга жуда яхши муносабатда.  Мен бу ерда муваффақият қозонишни хоҳлайман. Умид қиламанки,  мавсум сўнггида биз совринларни ютамиз», – деб Видалнинг сўзларини келтиради Football Espana.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз