Узбек O'zbek
Вальверде: «Мессининг мавсумдаги илк голи эканлигинини билмасдим»
Душанба, 07 Октябр
4223

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде Ла Лиганинг 8-туридан ўрин олган «Севилья»га қарши ўйиндан сўнг (4:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Кўзланган натижага эришилди. Бизда кўпроқ вазиятлар бўлди.

Мессининг мавсумдаги биринчи голи эканлигини билмасдим. У шунчалик кўп гол урадики, бу мавсумдаги биринчиси эканлигини хаёлимга ҳам келтирмагандим.

Қийин ўйинлардан ўтдик. Биз ҳозир яхшимиз, жуда бахтлимиз. 

Бош ҳакам Дембелени нега четлатганини билмайман, аммо суҳбат узоқ бўлди деб ўйламайман. Усмон испан тилида кўп гаплаша олмайди», – деб Вальверденинг сўзларини келтиради El Chiringuito.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз