Узбек O'zbek
Сульшер: «Яхшиямки, энди танаффус бўлади»
Душанба, 07 Октябр
4123

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛнинг 8-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйиндан сўнг (0:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Хафамиз. Бизда бир нечта асосий ўйинчилар йўқ эди, аммо бу баҳона бўла олмайди.

Ўйинчилар жуда кўп ишладилар, аммо биз ҳозир жадвалда ўзимизга мос бўлмаган ўринни эгаллаб турибмиз. Баъзи ўйинчиларга дадиллик етишмаяпти, гол уриш учун етарли вазиятларни яратмадик.

Яхшиямки, энди миллий жамоалар ўйинлари туфайли танаффус бўлади. Ушбу 8та ўйинда бўлган воқеаларни баҳолашга вақтимиз бор. Умид қиламанки, айрим ўйинчилар жароҳатдан тузаладилар.

Ёш йигитларда ишонч йўқ. Улар тажрибали футболчилар ва мураббийларнинг ёрдамига муҳтож», – деб Сульшернинг сўзларини келтиради BBC.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз