Узбек O'zbek
Сарри: «Ҳозирги ўрнимиз кўп нарсани англатмайди, муҳими, яхши ўйнадик»
Душанба, 07 Октябр
1343

«Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри А Сериянинг 7-туридан ўрин олган «Интер»га қарши ўйиндан сўнг (2:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биринчи ўринга чиққанимиз ҳали кўп нарсани англатмайди. Энг муҳими, биз ҳамма ўйинда ғалаба қозонган жамоага қарши яхши ўйнадик, характер кўрсатдик.

Биз ўйинни зўр бошладик ва ўзимизни шундай оловли муҳитда яхши тутдик. Ўйлайманки, жамоа узатмалар ўйнаш бўйича ўсишга эришди. 

Биз доим ҳудудий устунликка эга бўлишимиз, рақибга тез-тез босим ўтказишимиз ва  уларнинг ҳар қандай ҳужум ташаббусини йўққа чқаришимиз керак. Янада яхшиланишимиз мумкин, деб ўйлайман. Бу секин-аста бўлади. 

Жамоада  кучли ўйинчилар бор. Бу шуни англатадики, биз 100% куч билан ўйнамасак ҳам, натижага эриша оламиз», – дейди Сарри Sky Sport Italia'га берган интервьюсида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз