Узбек O'zbek
«Сампдория» Ди Франческони истеъфога чиқарди
Душанба, 07 Октябр
1140

«Сампдория» бош мураббийи Эусебио Ди Франческо ўз лавозимини тарк этди.

Генуя клуби раҳбарияти қониқарсиз натижалар туфайли уни истеъфога чиқарди. Ди Франческо бир йиллик маоши – 1,8 миллион евро миқдорида компенсация оладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 49 ёшли италиялик мутахассис ёзда «Сампдория» билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартномани имзолаган эди. Унинг қўл остида жамоа А Сериянинг 7та ўйинида 1 марта ғалаба қозониб, 6 марта ютқазди ва сўнгги ўринга тушиб кетди.

Ди Франческо мураббийлик фаолиятида «Пескара», «Лечче» ва «Сассуоло» клубларида ҳам ишлаган. 2012/13 мавсумида «Сассуоло» унинг қўл остида Б Серия ғолиби бўлган.

Италия матбуотида «Сампдория»ни бошқаришга номзодлар орасида Стефано Пиоли, Клаудио Раньери ва Жузеппе Якини номи тилга олинмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз