Узбек O'zbek
Конте: «Лукаку жуссаси катталиги туфайли кўпроқ шуғулланиши керак»
Душанба, 07 Октябр
2011

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте ҳужумчи Ромелу Лукаку ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ромелу – жуссаси катта йигит, шу туфайли кўпроқ машғулот қилиши керак. У кўпроқ ишлаши, ўйнаши ва жисмоний ҳолатини маромида ушлаб туриши лозим.

Мавсум бошида у орқасидан жароҳат олди. «Барселона»га қарши ўйинда у бизга керак эди. Афсуски майдонга тушолмади.

Лукакунинг иштиёқи баланд ва яхши ўйнашга ҳаракат қилмоқда. Умид қиламанки, тезда у яна сафимизга қайтади», – деб Конте сўзларини келтирмоқда Goal.

Бу мавсумда 26 ёшли футболчи барча мусобақаларда 8та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз