Узбек O'zbek
Конте: «Бизни «Ювентус» билан таққосламаслик керак. Улар бошқа даражада»
Душанба, 07 Октябр
4177

«Интер» бош мураббийи Антони Конте А Сериянинг 7-туридан ўрин олган «Ювентус»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ювентус» ўзининг ҳужумдаги кучини ва ўйинни бошқариш тажрибасини намойиш этди. Йигитларга шикоятим йўқ, чунки улар бор кучларини беришди. Лекин айтганимдек, тажриба ва ўйин назорати жиҳатидан «Ювентус» даражасига чиқиш учун узоқ йўл бор. Биз олға интилишимиз керак, энди сафарнинг бошидамиз. 

Мен статистикани кўрдим, тенг ўйин бўлди. Иккала жамоада ҳам имкониятлар бўлди. Аммо тажриба устун келди. Биз ўзимизни «Ювентус» билан таққосламаслигимиз керак. Улар бошқа даражада.

Жамоадаги бўшлиқларни қисқартириш учун ишламоқдамиз. Агар ғалаба қозонишни истасак, соатига 200 км тезликда ҳаракатланишимиз кераклигини биламиз. Соатига 80 км тезлик билан ҳаракат қилсак, натижага эриша олмаймиз», – деб Контенинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз