Узбек O'zbek
Дешам Льориснинг жароҳати жиддий эканини айтди
Душанба, 07 Октябр
2552

«Тоттенҳэм» дарвозабони Уго Льорис йил охирига қадар сафдан чиқди. Бу ҳақда Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам хабар беради.

«Унинг қачон сафга қайтишини айтиш қийин. Катта эҳтимол билан 2019 йилда у майдонга тушмайди», - деди Дешам.

Эслатиб ўтамиз, Уго Льорис «Тоттенҳэм» сафида АПЛ 8-туридан ўрин олган «Брайтон»га (0:3) қарши баҳсда елкасидан жароҳат олган эди. 

Бу мавсумда 32 ёшли посбон Премьер-Лигада 7та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ўтказиб юборган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз