Узбек O'zbek
Де Хеа: «Бу – «МЮ»даги фаолиятим давомидаги энг қийин давр»
Душанба, 07 Октябр
1122

«МЮ» дарвозабони Давид Де Хеа АПЛнинг 8-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйиндан сўнг (0:1) ўз фикрларини билидириб ўтди.

«Биз бирорта ҳам яхши вазият яратмадик. Нимадир қилиш керак. Жароҳатланган ўйинчиларимиз кўп, аммо бу баҳона эмас.

Биз «Манчестер Юнайтед»миз. Машғулотларни давом эттиришимиз, курашишимиз ва ғалаба қозонишмиз керак. 
Кўп нарсаларни яхшилаш керак. 

Мен нима дейишни билмаяпман. Бу – биз учун қийин пайт. Бу – «МЮ»га келганимдан бери энг қийин давр.  Нега бундай бўлаётганини билмайман. Мухлислардан узр сўрайман. Биз курашни давом эттирамиз», –деб Де Хеанинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз