Узбек O'zbek
Бонуччи: «Зўр ўйин бўлди, янада яхши ўйнай оламиз
Душанба, 07 Октябр
1632

«Ювентус» ҳимоячиси Леонардо Бонуччи А Сериянинг 7-туридан ўрин олган «Интер»га қарши ўйиндан сўнг (2:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйинда ҳар хил вазиятлар бўлди, аммо биз улар билан ишончли курашдик. Биз хотиржамлик билан тўпга эгалик қилдик. «Интер» тўпга эгалик қилганда ҳам ҳеч қандай муаммога дуч келмадик. Бугун жамоанинг ажойиб ўйинини кўрдик, аммо биз ҳали қўша оламиз.

Саррининг услуби бизга ёқяпти. Ўйин жуда шиддатли кечди, бундай ўйинларда бугунгидек юқори даражада ўйнаш керак», – деб Бонуччининг сўзларини келтиради Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз