Узбек O'zbek
А Серия. «Ювентус» «Интер»ни тўхтатди ва пешқадамликни тортиб олди
Душанба, 07 Октябр
3891

Италия А Сериясининг 7-турида чемпионатнинг икки гранд клуби тўқнаш келишди. Жангавор руҳда кечган баҳсда Турин клуби «Интер»нинг ғалабали сериясига барҳам берди ва турнир жадвалида етакчига айланиб олди. 

Ўйиндаги барча голлар аргентиналик футболчилар ҳисобига ёзилди. Ҳисобни дастлаб Пауло Дибала очди, кўп вақт ўтмай Лаутаро Мартинес пенальтидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади. Баҳс тугашига 10 дақиқа қолганда эса захирадан майдонга тушган Гонсало Игуаин чиройли комбинацияни гол билан якунлади.

Шундай қилиб, «Ювентус» очколари сонини 19тага етказиб, 1-ўринга чиқиб олди. «Интер» эса 18 очко билан 2-ўринга тушди.

А Серия, 7-тур
Интер – Ювентус 1:2

6 октябрь, «Жузеппе Меацца»
Голлар: Мартинес (18, пенальти) – Дибала (4), Игуаин (80).
Интер: Ханданович, Годин (Бастони, 54), де Врей, Шкриньяр, Д`Амброзио, Барелла, Брозович, Сенси (Весино, 34), Асамоа, Мартинес (Политано, 78), Лукаку.
Ювентус: Шенсни, Сандро, де Лигт, Бонуччи, Куадрадо, Пьянич, Матюиди, Хедира (Бентанкур, 62), Бернардески (Игуаин, 62), Дибала (Жан, 71), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Сандро (13), Жан (84), Пьянич (85), Весино (88), Барелла (90).

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз