Узбек O'zbek
Зидан: «Ўзимиз истагандек жадвалнинг энг юқори поғонасида турибмиз»
Якшанба, 06 Октябр
4251

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 8-туридан ўрин олган «Гранада»га қарши ўйиндан сўнг (4:2) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бугун барчамиз бахтли бўлишимиз мумкин, биз ўзимиз истагандек жадвалнинг энг юқори поғонасида турибмиз. Олдинда жуда узоқ йўл борлигини биламиз, жуда кўп ишлашимиз керак бўлади. 1 ой олдингидан яхшироқ ўйнаяпмиз. Ҳар бир футболчи ўз вазифасини бажармоқда. Аммо мен кўпроқ нарсани хоҳлайман, биз яхшироқ ўйнай оламиз. 

Осон ўйин йўқ. Сиз ўйин давомида биринчи дақиқадан сўнгги дақиқагача диққатни йўқотмаслигинингиз керак.

Азар кийиниш хонасида хурсанд эди. Умид қиламизки, у «Реал» учун кўплаб голлар уради. Ареоля хатога йўл қўйди, аммо ажойиб ўйин кўрсатди.

Федерико Валверде – замонавий футболчи. У ҳар доим олдинга боради ва керакли ҳудудни эгаллайди. Ҳозирги футболда бу жуда муҳим. Мен у учун хурсандман, Федерико мақтовга лойиқ», –  деб Зиданнинг сўзларини келтиради Covering Football.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз