Узбек O'zbek
РПЛ. «Ростов» ЦСКАни енгиб, етакчига айланди. Шомуродов 10-голини урди
Якшанба, 06 Октябр
8744

Россия чемпионатида 12-турнинг марказий ўйини якунланди. Москвада ЦСКА меҳмони бўлган «Ростов» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Харен Байрамян иккита гол урган бўлса, ростовликларнинг учинчи голига Элдор Шомуродов муаллифлик қилди. Бу Элдорнинг РПЛдаги 10-голи бўлди ва ўзбекистонлик ҳужумчи тўпурарлар пойгасида етакчиликни сақлаб қолди. Мезбонларнинг ягона голини Николо Влашич пенальтидан урди.

РПЛ. 12-тур
ЦСКА – Ростов 1:3
Голлар: Влашич (90+2, пенальти) – Байрамян (11, 44), Шомуродов (61).

ЦСКА: Акинфеев, Шарлия, Гогуа (Лукас Сантос, 46), Дивеев, Фернандес, Влашич, Ахметов (Бистрович, 89), Кучаев, Обляков, Сигурдссон (Бийол, 67), Чалов.
Ростов: Бабурин, Хаджикадунич, Чернов, Чистяков, Козлов, Попов, Байрамян (Логашов, 77), Глебов (Зайнутдинов, 58), Норманн, Ионов (Саплинов, 85), Шомуродов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз