Узбек O'zbek
Рожерс: «Ҳакам пенальти белгиламаганда ҳам VAR унинг қарорини ўзгартирмасди»
Якшанба, 06 Октябр
3277

«Лестер» бош мураббийи Брендан Рожерс АПЛнинг 8-туридан ўрин олган «Ливерпуль»га қарши ўйиндан сўнг (1:2) ўз фикрларини билдирди.

«Менимча, биз бундан кўпроғига лойиқ эдик. Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиш шафқатсиз бўлди.

Мен жамоамдан жуда фахрланаман. Биз Чемпионлар Лигаси ғолиби блан рақобатлашдик ва гол уриш учун кўпроқ имкониятларга эга бўлдик.
Ўйин давомида рақибга хавф туғдирдик ва ишончли тарзда узатмалар бердик. Бизнинг юзимиз ўйин услубимизда намоён бўлди.

Пенальти белгиланганда ҳафсаламиз пир бўлди, менга пенальти йўқдек туюлди. Ишонаманки, бош ҳакам пенальтини кўрсатмаганда ҳам VAR унинг қарорини ўзгартирмасди. Агар ҳакам қарор қабул қилса, уни ўзгартириш қийин», – деб Рожерснинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» – «Лестер» ўйини бош ҳаками Крис Кавана эди. У «тулкилар» дарвозасига қўшиб берилган дақиқаларда пенальти белгилади. Жеймс Милнер эса бундан фойдаланиб, «Ливерпуль»га ғалаба келтирди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз