Узбек O'zbek
Нойер: «Оддий хатолар туфайли иккита гол ўтказиб юбордик»
Якшанба, 06 Октябр
927

«Бавария» клуби дарвозабони Мануэль Нойер Бундеслиганинг 7-туридан ўрин олган «Ҳоффенҳайм»га қарши ўйиндан сўнг (1:2) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бизда мотивация бор эди. Бу ўйинда ҳам сезилди. Аммо оддий хатолар иккита гол ўтказиб юборишимизга олиб келди. Бу – бизнинг муаммойимиз.

Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, аммо бу бизга огоҳлантириш бўлиши керак. 5 очко тўплаган жамоага қарши ўйнаганда ҳам эътиборсиз бўлмаслигимиз керак», – деб Нойернинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз