Узбек O'zbek
«Майнц» кетма-кет 25та пенальтини аниқ амалга ошириб, Бундеслига рекордини ўрнатди
Якшанба, 06 Октябр
594

«Майнц» ҳимоячиси Даниэль Бросински Бундеслиганинг 7-туридан ўрин олган «Падеборн»га қарши ўйинда (2:1) пенальтидан гол урди.

Opta Sports'нинг ёзишича, бу «Майнц»нинг аниқ амалга оширилган кетма-кет 25-пенальтисидир. 

Шу тариқа клуб Бундеслига рекордини ўрнатди. Бунгача рекорд кетма-кет 24та пенальтида адашмаган «Боҳум» клубига тегишли эди.

«Майнц» Бундеслигада 6 очко тўплаб, 13-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз